description

Умуммиллий "Яшил макон" экология лойиҳаси доирасида "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК ходимлари Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида кенг кўламли дарахт экиш тадбирини ўтказди.

9 гектар майдонда 14 000 туп заранг, ясин, терак ва чинор кўчатлари экилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — яшил майдонларни кенгайтириш, ҳаво сифати ва аҳоли саломатлигини яхшилаш, шунингдек, минтақадаги экологик муҳитни соғломлаштиришдир.

"Ўзаэронавигация" Маркази ДУК барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этишда давом этади.

Меню