Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери вакансиясига танлов эълон қиламиз!
Жорий йилнинг 11-феврал куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини Наманган, Фарғона ва Қарши ҳудудий бўлинмалари Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади.
Номзодларга бўлган талаблар:
✔️19 ёшдан кичик бўлмаслиги;
✔️ Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
✔️ Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;
✔️ “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;
✔️ ИКAО шкаласи бўйича 4-даражада инглиз тилини билиш сертификати.
Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификациядан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак.
Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод https://hr.uzaeronavigation.com сайтида анкетани тўлдириши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши лозим:
— Паспорт;
— Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан;
— Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери мутахаассислиги учун, ИКAО шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси сертификати;
⚠️ Муҳим: 2025-йил 10-февралгача веб-сайтдаги шаклни тўлдирмаган шахслар, 11-февралда бўлиб ўтадиган саралаш жараёнида иштирок эта олмайди.
Объявляем отбор кандидатов на должность диспетчера управления воздушным движением!