description

"Ўзаэронавигация" Маркази ДУКда хотин-қизлар ўртасида "Дўстлик садоси" номли илҳомбахш танлов бўлиб ўтди. Танловнинг асосий мақсади – марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида этика ва этикетни, миллий қадриятларга содиқликни кенг тарғиб қилиш, миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштириш, ҳамда аёллар кийим маданиятида янги услуб ва тамойилларни жорий этишдан иборат бўлди.

🌿 Бу йилги танловда атроф-муҳитни асраш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб,  қатнашчи аёллар пластик, қоғоз ва полиэтилен пакетлардан ясалган либосларда дефиле уюштириб, экологик масъулият ва қайта ишлаш ғояларини тарғиб қилдилар.

🌟 Ғолиблар қуйидагича: 
🥇 1-ўрин – Фарғона ҳудудий бўлинмаси жамоаси
🥈 2-ўрин – Урганч жамоаси
🥉 3-ўрин –Нукус жамоаси

Барча иштирокчилар юқори тайёргарлик, гўзаллик, миллий меросга ҳурмат ва атроф-муҳитга эътиборни намоён этдилар.

Меню