Биз ATM: SafeSky иловасини фойдаланувчилар учун янада қулайроқ қилишда тўхтамаяпмиз. Учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) парвозлари учун ариза топшириш янада осонлашди! Энди электрон почта орқали ариза юборишингиз шарт емас, чунки энди барчасини тўғридан-тўғри иловада бажариш мумкин. Бу сизнинг вақтингизни тежайди ва парвозни тасдиқлаш жараёнини тезлаштириб, қулайроқ қилади.
Энг муҳими, тез орада ATM: SafeSky иловасини App Store и Google Playда юклаб олиш мумкин. Бу эса илованинг турли платформалардаги имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Aйни пайтда Android фойдаланувчилари уни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУКнинг расмий сайтидан юклаб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, учувчисиз учиш аппаратлари учун руҳсат олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.