description

Фуқаролик авиацияси аэронавигация хизмати провайдерлари ташкилоти – CANSO эълон қилишича, 2025 йил 13–15 май кунлари Лиссабонда бўлиб ўтадиган Airspace World 2025 халқаро кўргазмаси 2023 йилдаги дебютидан буёнги энг йирик ва муҳим тадбирга айланади.

Airspace World жаҳон ҳаво ҳудудининг интеграциялашган, ақлли ва барқарор келажагини шакллантираётган етакчи глобал платформага айланиб бормоқда. Жорий йилда кўргазма майдони Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган илгариги икки тадбирдан ҳам зўр бўлиши кутилмоқда, бу эса Airspace World’нинг бутун авиация соҳаси учун аҳамияти ошиб бораётганидан далолат беради.

CANSO вакилининг таъкидлашича, Airspace World 2025 – бу бутун дунё авиация жамоатчилиги учун учрашув майдонидир. Бу ерда пилотли ва учувчисиз парвоз операциялари бўйича мутахассислар ҳамкорлик қилиш, инновациялар устида ишлаш ва жаҳон ҳаво кенглигини ривожлантиришдаги умумий йўлни белгилаш учун жамланадилар.

Тадбир доирасида ҳаводаги ҳаракатини бошқариш (ATM) ва учувчисиз учиш тизимларни бошқариш соҳаларидаги кенг доирадаги мутахассисларнинг иштирок этиши, шунингдек, кўргазма, тематик сессиялар ва бизнес алоқаларни ўрнатиш учун имкониятлар таклиф этилади.

107 йиллик жамғарма тажрибага ва жаҳон бўйлаб 350 дан ортиқ муваффақиятли тадбирлар ташкил этган тажрибали ташкилотчилар Airspace World 2025 иштирокчиларига юқори даражада ташкил этилган, мазмунли ва эсда қоларли тадбирни кафолатлашаяпти.    

Меню