Бугун, Транспорт вазирлигида Тошкент давлат транспорт университети талабаларининг ҳаво транспорти соҳасида фаолият юритаётган раҳбар ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда талабалар бевосита раҳбарлар билан мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ва малака ошириш бўйича қимматли маслаҳатлар олиш имконига ега бўлдилар. Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.