Плоггинг - бу югуриш ва чиқинди йиғишни бирлаштирган фаолият формати. Корхона ходимлари пластик, шиша, қоғоз ва бошқа чиқиндиларни йиғиштириб, олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб югуришди. Фаолиятнинг бундай шакли нафақат жисмоний тайёргарликни сақлашга ёрдам беради, балки экологик маданиятни ва атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни ҳам шакллантиради.
Тадбир якунида энг кўп чиқинди йиғган иштирокчи эсдалик совғаси билан тақдирланди. Бундан ташқари, барча иштирокчиларга онгли равишда истеъмол қилиш ва табиатга ғамхўрлик кўрсатиш рамзи сифатида қайта ишлатиладиган эко сумкалари берилди.
Плоггинг пойгаси корпоратив барқарор ривожланиш дастурининг бир қисми бўлиб, “Ўзаэронавигация” Маркази ДУКнинг экологик масъулият тамойилларига содиқлигини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича глобал ташаббусларни қўллаб-қувватлашини намойиш этади.