description

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида PBN (аниқ навигация) концепциясини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳаво ҳудуди таснифини қайта кўриб чиқиш ва ягона мутлақ баландлик ва ўтиш даражасини жорий етиш чора-тадбирларини амалга оширишга мувофиқ, 

IATA мутахассислари томонидан жорий йилнинг 28 йил 29 январдан бўлган даврда Ўзаеронавигация Маркази ДУК, Ўзавиация агентлиги ва Мудофаа вазирлиги мутахассислари учун ўқув машғулотлари ўтказилди.

Тренингда ҳаво ҳудудини таснифлашнинг халқаро амалиёти ёритилган ва хорижий мамлакатларда ҳаво ҳудуди таснифини жорий этиш мисоллари кўриб чиқилди. Ҳаво ҳудудининг муайян сарҳадларини таснифлаш воситасида эришиладиган ижобий самаралар очиб берилди.

Ўқитиш жараёни якунида IATA ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК қўшма ишчи гуруҳи мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудини қайта кўриб чиқишнинг, кичик, хусусий ва бизнес авиацияларини ривожлантириш бўйича мамлакатнинг долзарб вазифа ва талабларини, ҳамда барча фойдаланувчилар томонидан ҳаво ҳудудидан мослашувчан фойдалана олишни инобатга оладиган, лойиҳаси тақдим этилди.

Ўқитиш якунлари бўйича унинг иштирокчиларга ўрнатитилган намунадаги сертификатлар берилди.

Меню