Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон авиация касаба уюшмалари соҳа ходимлари ўртасида шахмат бўйича турнир ташкил этди. Интеллектуал беллашув сифатида ўтган мусобақа иштирокчиларнинг стратегия, ҳамжиҳатлик ва юқори тайёргарлик даражасини намоён этишга имконият яратди.
🏆 Эркаклар ўртасида мутлақ чемпионликни "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК вакили — Урганч ҳудудий бўлинмасининг авиадиспетчери Исломов Абужафар қўлга киритди ва ишончли ғалабаси учун 10 000 000 сўмлик мукофот ва ҳамкасблари томонидан муносиб эътирофга сазовор бўлди.
👑 Аёллар ўртасида Вазиятлар маркази оператори Аиша Марипова мустаҳкам натижа қайд этиб, умумий рейтингда 4-ўринни эгаллади ва соҳа вакилаларининг юқори салоҳиятини намоён этди.
Ушбу турнир нафақат ақллар беллашуви, балки касбдошлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва шахсий ривожланишга интилишнинг ёрқин намунасига айланди.