description

2025-йилнинг 20-23-январ кунлари “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК мутахассисларидан иборат делегация Германияда амалий ташриф билан бўлишди. Саёҳат доирасида корхона ходимлари Франкфурт ҳаводаги ҳаракатни бошқариш маркази – DFS Aviation Services га ташриф буюришди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ўрганиш, шунингдек, соҳада қўлланилаётган замонавий жараёнлар ва технологияларни таҳлил қилишдан иборат.

Мутахассислар DFS Aviation Services компаниясида қўлланиладиган иш жараёнини ташкил этиш ёндашувларини батафсил ўрганиб чиқишди, бу эса ўз ўрнида ушбу усулларни Ўзбекистон авиация саноати воқелигига мослаштириш имконини беради.

Ушбу ташриф олинган билим ва тажрибаларни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК фаолиятига жорий этишга қаратилган бўлиб, ходимларнинг касбий малакаси даражасини ошириш, ҳаводаги ҳаракат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Меню