Ҳақиқий жамоа кучи — фақат касбий маҳорат билангина эмас, балки ҳар томонлама ривожланишга интилишда ҳам намоён бўлади. Ахир, идрок, билим ва стратегик фикрлаш қобилияти техник кўникмалардан кам аҳамиятли эмас.
Бугун Тошкент шаҳрида, «Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги»га бағишланган шахмат бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кубогининг иккинчи босқичи мусобақалари бўлиб ўтди. Турнирда 13 дан зиёд соҳа вакиллари, жумладан, авиация соҳаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Фахр билан маълум қиламизки, эркаклар ўртасида биринчи ўринни ҳамкасбимиз Абужафар Исломов, Урганч ҳудудий бўлинмаси авиадиспетчери олди.
Унинг диспетчерликда ҳар куни сайқалланган стратегик фикрлаши ва аниқ ҳисоб-китоби шахмат тахтасида ҳам мутлақ ғалабага олиб келди.
Биз жамоамизда фақат ўз ишининг усталари эмас, балки ҳақиқий интеллектуаллар борлигидан фахрланамиз!