2023 йилда Ўзбекистон фуқаро авиациясида муҳим ўрин тутиб келаётган Ўқув-машқ мажмуасини яратдик. Қисқа вақт ичида ушбу марказ - касбий таълим, диспетчерлар билимларини текширишнинг инновацион усуллари ва уларнининг замонавий тренажёрларда амалий машғулотларини уйғунлаштирган, масканга айланди.
Ўқув жараёнини янада қулайроқ қилиш мақсадида биз мажмуанинг веб-сайтини (https://ut.uzaeronavigation.com/uz/) янгиладик. Энди у Сизнинг таълим сари тўлақон рақамли қўлланмангиздир.
Нималар ўзгарди?
🔹 Таълим дастури — барчаси очиқ ва шаффоф, тўғри келган курсни танланг ва таълим олишни бошланг
🔹 Диспетчерлар учун онлайн викторина — билим ва маҳоратингизни синаб кўринг!
🔹 Онлайн сертификат — курсни якунида малакангизни тасдиқловчи ҳужжатни уйингиздан чиқмасдан онлайн юклаб олинг.
Барчаси оддий ва қулай!