Жорий йилнинг 12-ноябр куни “Ўзаэронавигация” Маркази дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини қуйидаги ҳудудий бўлинмаларга ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади:
Наманган-2 вакант иш ўрни;
Андижон-2 вакантн иш ўрни;
Қарши-1 вакантн иш ўрни.
Номзодларга бўлган талаблар:
• 21 ёшдан кичик бўлмаслиги;
• жисмонан соғлом ва конструктив фикрлай оладиган;
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
• ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;
•“Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” кундузги йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;
• ИКАО шкаласи бўйича 4-(ёки ундан юкори) даражада инглиз тилини билиш сертификати бўлиши.
Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификация қилиш жараёнидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, унинг ижобий жавоби билан тақдим этилиши керак.
Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод (https://hr.uzaeronavigation.com/) веб-сайтига кириб, керакли иш ўрнини танлаб, анкетани тўлдириб, кайси худудий бўлинмада меҳнат фаолиятини юритишини кўрсатиб, қуйидаги ҳужжатларни юклаши керак:
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан;
- Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери мутахаассислиги учун, ИКАО шкаласи бўйича инглиз тили 4-чи даражадан паст бўлмаган сертификати;
Танлов босқичма-босқич амалга оширилади:
- номзодларни рўйхатга олиш
- брифинг ўтказилиши
- назарий билим ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини текшириш;
- диспетчерлик тренажорида (симулятор) амалий кўникмаларни синаб кўриш.
2025-йил 11-ноябргача веб-сайтдаги шаклни тўлдирмаган шахслар 12-ноябрда бўлиб ўтадиган саралаш жараёнида иштирок эта олмайди.