description

2025 йил 7 май куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК дирекциясида Наманган, Андижон, Фарғона ва Қарши ҳудудий бўлинмаларида ишлаш учун ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига номзодлар танлови бўлиб ўтади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

 ✔️Ёши 21 ёшдан кичик бўлмаслиги;

✔️ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги;

✔️Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиш;

✔️ “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” йўналиши бўйича кундузги таълим шаклидаги олий маълумот дипломи;

✔️ИКАО шкаласи бўйича 4-даражали инглиз тили сертификатига эга бўлиш.

❗️Эслатма: агар номзод хорижий ОТМ дипломига эга бўлса, ушбу диплом нострификация қилингани ва ижобий хулосага эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.

Қатнашиш тартиби:

Номзодлар танловда иштирок этиш учун расмий веб-сайт (https://hr.uzaeronavigation.com/) орқали рўйхатдан ўтишлари шарт

📌 Рўйхатдан ўтишнинг сўнгги санаси – 2025 йил 6 май. Белгиланган муддатгача рўйхатдан ўтмаган номзодлар танловга қўйилмайди.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

✔️ Паспорт;

✔️ Баҳолар кўрсатилган диплом;

✔️ ИКАО шкаласи бўйича 4-даража сертификати (авиадиспетчер лавозими учун).

Танлов босқичлари:

1️⃣ Онлайн рўйхатдан ўтиш

2️⃣ Танишув сўҳбати

3️⃣ Назарий билимларни текшириш

4️⃣ Диспетчерлик симуляторида амалий кўникмаларни баҳолаш

👍 Ўзбекистонда ҳаводаги ҳаракатнинг хавфсизлигини таъминловчи жамоанинг бир қисмига айланинг!

Меню