Айнан шу куни, 1953 йилда ICАО Кенгаши бутун дунё бўйлаб ААХ хизматларининг стандартлаштирилган ишлаши бошланишини белгилаб, 15-иловани тасдиқлади.
Ўшандан бери авиация ахборот хизмати парвозлар хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашда ажралмас бўғинга айланди.
ААХ мутахассислари учувчилар ва авиадиспетчерларни реал вақтда долзарб маълумотлар, ҳусусан: маршрутлар, ҳаво майдонидаги ўзгаришлар, об-ҳаво шароити, NOTAM ва бошқалар билан таъминлайди.